Соғлом ҳаёт сари

11 сентябрь куни эрта тонгдан «Кўҳна ва боқий Бухоро» маданий марказида “Соғлом ҳаёт сари” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.Унда вилоят ҳокими ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Шахриёров, кўнгилли спортсевар ёшлар билан бирга корхона, ташкилот раҳбар ва ходимлари иштирок этишди. 200 нафарга яқин иштирокчилар қатнашган марафонни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш ва спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишини кучайтиришдан иборат .

Print Friendly, PDF & Email