Спорт-соғлик гарови

     Ўзбекистон  Республикаси  давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Қоракўл,Олот ва Жондор  туманларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритувчи ходимлар  ўртасида спортнинг мини-футбол  тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.Спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритувчи ходимларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали юқори меҳнат самарадарлигига эришиш,уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи орқали муҳофаза қилишдан иборатдир.  Мусобақа юқори савияда ташкил этилди.

Қоракўл туман 5-мактабда  бўлиб ўтган «КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ» мусобақасида жами 25 та жамоа иштирок этиб, жамоалардан ғолибликни қўлга  киритган Қоракўл «Олимпия» спорт мактаби 1-ўринни,Жондор туман халқ таълими жамоаси 2- ўринни,Қоракўл туман 1- сон касб ҳунар мактаби жамоаси 3-ўринни қўлга киритди .Бундан ташқари,қатор номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди. «Ғалабага интилиши юксак» номинация бўйича Жондор туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси,”Энг маҳоратли ҳужумчи” номинация бўйича Жондор туман Таълим ва фан ходимлари жамоаси аъзоси Н.Ашуров.” Энг яхши дарвозабон”-Қоракўл”Олимпия” спорт мактаби жамоаси аъзоси Ф.Адизов,”Энг кекса иштирокчи”-С.Неъматов,”Энг ёш иштирокчи”-Жондор туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси аъзоси М.Тошпўлатовлар совриндор бўлдилар.Ғолибларга Касаба уюшмасининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email