“Касаба уюшмаси кубоги” соҳиби

                                    “Касаба уюшмаси кубоги” соҳиби

      Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан Бухоро шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича корхона, ташкилот ва муассасалари ўртасида “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаси ташкил қилинди. Унда вилоятдаги корхона ва ташкилотларидан ташкил топган 15 та жамоа иштирок этди.Тенг курашларга бой ва томошабоп ўтган мусобақада Бухоро давлат университети жамоаси барча рақибларини енган ҳолда ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига насиб қилган бўлса,учинчи ўринни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси банд қилди. Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга Касаба уюшмалари федерацияси вилоят Кенгаши томонидан кубок, диплом ва эсталик совғалари топширилди. Шунингдек, мусобақанинг “Энг яхши ўйинчиси” ва  “Энг ёш спортчи” номинациялари бўйича ғолибликни Жисмоний маданият факултети ўқитувчиси Шоҳруҳ Усмонов ҳамда биринчи босқич талабаси Азизбек Пардаев қўлга киритди.

Print Friendly, PDF & Email