Кексалар эьзозда!

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “ Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори билан октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” деб эьлон қилинган эди. Мазкур ҳафталик доирасида  Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар туман халқ таьлими бўлими, туман мактабгача таьлим бўлими ва туман “Нуроний” бўлимлари иштирокида режа асосида  барча  мактаб ва мактабгача таьлим ташкилотларида  меҳнат фахрийлари, кекса отахон-онахонлар  билан учрашувлар, давра суҳбатлари  ташкил қилинди, ногиронлиги бўлган касалмандлар   ҳолидан хабар олинди. Учрашувлар давомида кексаларимиз ўзларининг ҳаётий тажрибалари, ишлаган даврларидаги оммавий сафарбарлик ишлари,   ўша замонлараги ўқитувчининг шаьни ва обрўси ҳақида тўхталиб,   бугунги кунга шукроналик, тинч ва осойишта замоннинг қадрига етиш, шу юрт равнақи учун тиним билмай мехнат қилиш лозимлигини  таъкидлаб,  халқимизга фаровон, юртимизга тинчлик, ёшларимизга бахт-саодат  тилаб дуога қўл очдилар.

Print Friendly, PDF & Email