Таъзим сизга азиз-устозлар

    

Шофиркон туманидаги умумтаълим мактабларида туман халқ таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман бўлинмаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни байрами муносабати билан жорий йилнинг 24-30-сентябрь кунлари барча умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишлаб “Устоз буюк зот” мавзусида иншолар ва расмлар танлови ҳафталиги ташкил этилди. 24-25-сентябрь кунлари “Таъзим сизга азиз-устозлар” шиори остида ўқитувчилар ўртасида “Энг ижодкор ўқитувчи” танловининг саралаш мактаб босқичи ўтказилиб, 30-сентябрь куни эса ушбу танловнинг туман босқичи «Мусиқа ва санъат» мактабида  умумтаълим мактабларининг 78 нафар ижодкор ўқитувчилари ўртасида “Энг истеъдодли ўқитувчи” танлови бўлиб ўтди. Ушбу танлов 2 та номинация бўйича «Энг яхши қўшиқ ижрочиси», «Энг яхши шоира» номинациялари бўйича истеъдодли бўлган тумандаги 3-5-16-23-25-48-умумтаълим мактабларининг 6 нафар ўқитувчилари туман халқ таълими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман бўлинмаси томонидан 1-2-3-ўрин диплом ҳамда 23 нафар ўқитувчилар фаол иштироки учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди

Print Friendly, PDF & Email