Устоз ва мураббийлар куни

   Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар иштирокида аёллар ва эркаклар ўртасида 1 октабрь «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан спортнинг волейбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат ва шашка турлари бўйича 2021 йилнинг 27-28 сентабрь кунлари «Дўстлик спартакиадаси» ўтказилди. Қизғин давом этган мусобақаларнинг тақдирлаш маросими 29 сентабрь куни ўтказилди. Тақдирлаш маросимида университет ректори бошчилигида раҳбарият ходимлари иштирок этишди. Мусобақалар ғолиблари университет маьмуриятининг фахрий ёрлиғи ва касаба уюшма қўмитасининг медаллари ҳамда эсдалик совғалари блан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email