Ҳамиша таъзимдамиз сизга устозлар

 

      Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган.Байрам муносабати билан 25 сентябр куни таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлимаси кенгаши томонидан Бухоро шаҳар 25-умумий ўрта таълим мактабида «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» муносабати билан шаҳар халқ таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган устоз муаллимлар иштирокида «Ҳамиша таъзимдамиз сизга устозлар!» мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Х.Ражабзода, Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими мудири С.Солиев, шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Д.Аралова хамда бир катор фахрий устозларнинг дил сўзлари, Бухоро шахар Баркамол авлод мактаби, 25-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари ўзгача файз бағишлади. Тадбир иштирокчиларига байрам дастурхони  тузатилиб, касаба уюшмасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email