“Ўзбекистон физиклар кенгаши”нинг раиси, атоқли шоир ва ёзувчи академик Ғафур Ғуломнинг ўғли, таниқли олим Қодир Ғуломов ҳамда профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги Комил Муқимовлар 2021 йилнинг 5-7 октабрь кунлари давомида Бухоро вилоятида бўлишди. Уларнинг ташрифи Бухоро давлат университетидан бошланди. Университет педагог кадрлари ва талабалари билан учрашувлар ташкил қилинди. Учрашувларнинг давоми сифатида навбатдаги учрашув университет касаба уюшма қўмитаси раиси, профессор С.Қ. Қаҳҳоров ҳамроҳлигида Бухоро шаҳридаги 12-сон физика-математикага ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактабида бўлиб ўтди.
Устозлар ўқитувчи ва ўқувчиларга ўзларининг илм йўллари, ҳаётлари давомида содир бўлган ибратли ва ёрқин хотираларидан айтиб беришди. Илм йўлининг машаққати, шу билан бирга қийматининг юксаклиги, адабиёт ҳамда аниқ фанлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўқувчиларнинг илм-фанга қизиқишларини янада оширишди. Ўқувчилар устозларнинг ташрифларидан мамнун бўлдилар.
Учрашувлардан сўнг меҳмонлар учун Бухоройи шарифнинг зиёратгоҳ ва диққатга сазовор масканларигасаёҳатлар ташкил этилди.
БухДУ КУҚ раиси
Ўринбосари А.Р. Жўраев