2021 йил 15 октябрь куни Агросаноат мажмуи ходимлари, касаба уюшмаси Бухоро вилоят тармоғига қарашли корхона ва ташкилотлар ҳамда фермер хўжалиги аёллари иштирокида, 15-октябрь «Халқаро қишлоқ аёллари куни» муносабати билан катта тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси М.Ҳ.Олимов ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилоятидаги масъул ташкилотчиси О.А.Рахмонов, туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда 100 нафар қишлоқ аёллари иштирок этишди. Ташкилотчилар томонидан тадбир қатнашчиларига, байрам дастурхони ҳамда байрамга бағишланган консерт дастури тақдим этилди. Барча аёлларга касаба уюшмалари томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир дил тортар куй қўшиқларга ҳамоҳанг бўлди.