Касаба уюшмалари – Ватан равнақи, халқ манфаати йўлида

       Мамлакатимизда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш, ижтимоий шериклик ва жамоат назоратини ташкил этишда касаба уюшмаларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида вилоятда фаолият юритаётган 2200 нафардан ортиқ бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, 300 мингдан ортиқ касаба уюшма аъзоларининг ҳам муҳим ўрни бор.

       11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказилган  “Касаба уюшмалари – Ватан равнақи, халқ манфаати йўлида” мавзусидаги видеороликлар танловида барча тармоқ касаба уюшмалари, бирлашган қўмиталар, туман, шаҳар кенгашлари  бошланғич ташкилотлари томонидан 50 дан ортиқ видеороликлар тақдим этилди.

      Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси  Бухоро  шаҳар бўлинмаси кенгаши,2-ўринни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси  Когон  шаҳар бўлинмаси кенгаши жамоалари,3-ўринни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши қўлга киритди.

Print Friendly, PDF & Email