Хусусий корхоналарда касаба уюшмаларининг аҳамияти ва роли

           Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар 11 ноябрни “Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни сифатида нишонлаш тўғрисида” ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.  Мазкур қонун билан юртимизда 11 ноябрь –“Касаба уюшмалари куни”сифатида белгиланди.

    Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳатларда ва эришаётган ютуқларимизда, ҳаётимизда амалга оширилаётган ўзгаришларда касаба уюшмалари ролини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Сана муносабати билан Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Бриллиант силк” масъулияти чекланган жамиятида ”Хусусий корхоналарда касаба уюшмаларининг аҳамияти ва роли” мавзусида  маданий маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида касаба уюшмалари фаоллари фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email