Инсон кадр-киммати хар нарсадан устун

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар бўлинмаси кенгаши томонидан 11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан “Инсон кадр-киммати хар нарсадан устун” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носирова, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиклаштириш Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Х.Қобилов, Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Маттиев, Бухоро шаҳар мактабгача таълим бўлими масъул ходими Х.Абдулхусейновлар иштирок этдилар. 

Тадбир давомида касаба уюшмалари тизимида юз бераётган улкан янгиланишлар, тармоқ ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлар меҳнатини қадрлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, саломатликларини мустаҳкамлаш, меҳнатларини муҳофаза қилиш каби йўналишларда олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида шаҳар тармоқ ташкилотлари ўртасида ўтказилган “Касаба уюшмалари–Ватан равнақи, халқ манфаати йўлида” мавзусидаги видеороликлар танлови ғолиблари ҳамда фаол касаба уюшма қўмитаси раислари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда байрам дастурхони тузатилиб, мусикий чикишлар кечага ўзгача файз бағишлади. 

Print Friendly, PDF & Email