Касаба уюшма фаоллари эътирофда

11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Бухоро давлат университетида “Касаба уюшма фаоллари  эътирофда” шиори остида давра учрашуви ўтказилди.

Учрашувни университет касаба уюшма қўмитаси раиси С.К.Каххоров очиб берар экан: Кейинги йилларда касаба уюшмалари хаётдаги роли, тизимда янгиланиб бораётган ўзгаришлар, Касаба уюшмалари Академияси ташкил этилганлиги, айниқса 11 ноябрь мухтарам Президентимиз томонидан “Касаба уюшмалари куни ” деб эьлон қилинганлиги ҳар бир касаба уюшма аьзосининг зиммасига катта масьулият юклашини таькидлаб, барчани байрам билан муборакбод этди.

Университет таркибидаги 15 та цех касаба уюшма қўмита раислари ҳамда касаба уюшмасининг бир гурух фаоллари касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email