Кекса авлод вакиллари доим эъзозда

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллабқувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги  340-сон қарори билан мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар учун туризм ойлиги” сифатида эълон қилиш белгиланган.

 

       Бунда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб эътибор қаратиш ва мамлакат бўйлаб саёҳат қилишларини рағбатлантириш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб қўвватлаш вазирлиги томонидан жорий йилда 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб Бухоро вилоят давлат архивида кўп йиллик мехнат қилган ва айни пайтда нафақада бўлиб кексалик гаштини суриб келаётган фахрийларни вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва вилоят давлат архиви касаба уюшмаси раиси Н.Юсупова билан биргаликда қадимий Бухоронинг маданий меърос объектларига саёхатлар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email