Муқаддас Ватан байроғи

     Байроғимиз давлат идора ва ташкилотлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар — қўйингки, барча сарҳадларида ҳилпираб турибди. Қуролли кучларимиз сафига чақирилган, ҳарбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларимиз Давлатимиз байроғи пойида Ватанни кўз қорачиғидай асраш, уни ўз шаъни ва номусидай муносиб ҳимоя қилишга қасамёд қилади.

   18 ноябрь Ўзбекистон- Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабат билан ў‌қувчи-ёшларнинг  ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида  Бухоро Давлат Университети «Тарих ва маданий мерос» факультети доценти Н.Б.Махмудова хамда «Миллий гоя , маънавият асослари ва хукук таълими» 3-боскич талабалари хамкорлигида Бухоро шахар 30-умумий у‌рта таълим мактабининг «Ёш педагоглар»  жамоаси, иқтидорли ‌ўқувчилардан иборат «Ёш авлод» жамоаси,  хозирги вақтда Хитой давлатининг Янджоу шахрининг Политехника Университетида таълим олаётган мактаб битирувчиси Амирбек Неъматов иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email