Спорт — саломатлик гарови

Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мутахассис- ходимларга қулай меҳнат шарт-шароитларини яратиш билан бир қаторда жамоа орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва қўллаб қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айнан ана шу мақсадда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда бошқарма таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар, туманлар бўлимлари мутахасислари—»Иссиқлик манбаи» ДУК ва «Бухороэнергомарказ» АЖнинг меҳнат жамоалари ўртасида спорт беллашувлари бўлиб ўтди. Мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка каби спорт турлари юзасидан ўтказилган мусобақаларда шу куни 100 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этдилар. Жамоалар ўртасида кечган спорт баҳсларини корхона касаба уюшмаси ташкилоти томонидан сайланган ҳакамлар ҳайъати холисона баҳолаб бордилар.

Қизғин кечган спорт мусобақаларида ғолиб жамоалар аъзолари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email