Навоийни ёд этиб…

      Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги 8-умумтаълим мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 581 йиллигига бағишланган “Навоийни ёд этиб” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир ўтказилди. Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзолари ҳамкорлигида саҳналаштирилган назм ва наво кечасида сўз олганлар буюк бобокалонимиз Навоий ижодини ёшлар қалбига сингдиришнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

  Тадбирда касаба уюшма қўмитасининг барча аъзолари она тили ва адабиёт, информатика, тарих, математика, тарбия, бошланғич таълим, мусиқа фанлари ўқитувчилари ҳамда психологлар фаол иштирок этишди. Алишер Навоий ғазалларидан парчалар, Навоий ижодига оид саҳна кўринишлари, мусиқий композициялар ижро этилди. Бундан ташқари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Солиҳ Элиев, информатика ўқитувчи Шерзод Равшановлар томонидан “Хусрав ва Фарҳод” диалогидан парча саҳналаштирилди. Тадбир иштирокчилари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши томонидан муносиб тақдирландилар.

  

    Солиҳ ЭЛИЕВ,

    Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 8-мактабнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email