Тафаккур синовлари

       Ўзбекистон касаба уюшмалари таълим ва фан ходимлари Шофиркон туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Тафаккур синовлари” интеллектуал заковат баҳслари ўтказилди. Унда Навоий, Ал-Хоразмий, Нютон, Гёте, “Фидойилар” ҳамда “Томошабинлар” жамоалари ўзаро беллашдилар. Қизғин баҳслар асосида ташкил қилинган беллашувда устозларнинг интеллектуал салоҳияти яна бир марта синовдан ўтказилди. Тадбир сўнгида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман бўлинмаси раиси Д. Ҳакимов, туман бўлинмаси бухгалтери Ж. Назаров фаол иштирокчиларни диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар.   

Print Friendly, PDF & Email