Долзарб мавзу муҳокама қилинди

Ер сайёрасида иқлимнинг ўзгариши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳамда инсониятга ўз тасирини ўтказмоқда.

Бунинг оқибатида юртимизда ҳам аномал иссиқ ҳамда совуқ об-ҳаво ҳарорати юзага келмоқда.

Шу муносабат билан Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг ташаббуси билан 2024 йил 28 апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” га “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида ном берилди.

Мазкур сана муносабати билан, бугун Ўзбекистон касаб уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши ҳамда Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда вилоят кенгаши раиси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат техник назорат инспекция бошлиғи — Ражабов Шукурилло Убайдуллаевич, экалогия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, санитария эпидемиология ва назорати маркази ходимлари  ҳамда вилоятимиз корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият юритиб келаётган касаба уюшма фаоллари ва меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари   қатнашдилар.

Давра суҳбатини вилоят кенгаши раиси М. Олимов очиб берди. Бугунги кунда ўзгарувчан об-ҳаво шароити меҳнат соҳасига, айниқса ходимларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига сезиларли таъсир кўрсатади. Иқлим ўзгариши натижасида касбий хавф-хатарларга иссиқлик стресси, ультрабинафша нурланиш, ҳавонинг ифлосланиши, йирик саноатдаги авария ҳолатлари, экстремал об-ҳаво ҳодисалари, трансмиссив касалликларнинг кўпайиши ва кимёвий моддалар таъсирининг кучайиши эҳтимоли юқори  бўлиб бораётганлиги, юқори ҳарорат юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликларидан ўлимга олиб келиши, иқлим ўзгариши туфайли ходимлар иссиқлик стресси, иш билан боғлиқ жароҳатлар ва меҳнат унумдорлигининг пасайиши хавфига олиши, иқлимнинг ўзгаришига олиб келувчи омиллар ва унинг олдини олиш чоралари бўйича Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи С. Усмонов маълумот берди.

Маълумот ўрнида, хаво ифлосланиши эса, глобал исиш жараёнида озоннинг ерга яқин бўлган қатламининг концентрациясини оширади, бу эса тутуннинг асосий компоненти ҳисобланади. Озон қатламининг ерга яқин қисми турли хил касалликлар, жумладан, ўпка функциясининг пасайиши, астма хуружларининг кучайиши билан бевосита боғлик бўлади ва эрта ўлим ҳолатларини кўпайишига олиб келади.

Иқлим ўзгариши ўсимлик гулчанглари концентрациясининг ошишига олиб келиши мумкин. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўсимлик гулчанглари туфайли аллергик ринит бутун дунё бўйлаб барча катта ёшдаги инсонлариинг 10 дан 30 фоизигача ва болаларнииг 40 фоизигача таъсир қилади. Иссиқ ҳарорат, шунингдек, унга аллергияси бўлган инсонлар учун гулчангларга таъсир қилиш мавсумини узайтириши ёки аҳолида янги ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Иқлим ўзгариши ўрмои ёнғинлари учун шароит яратмокда — ҳароратнинг кўтарилиши, иссиқлик тўлқинлари ва қуруқ об-ҳаво ўсимликларни янада тез ёнувчан қилади, бу эса катта ёнғинларга олиб келиши мумкин. Ёнғин тутуни нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари билан касалланган инсонларни шифохоналардаги сонини оширишга замин яратади. Астма, бронхит, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва нафас олиш йўллари инфекциялари ҳам кўпаяди.

Иқлим ўзгариши ёғингарчиликни кўпайтиради, бу эса баъзи ҳудудларда сув тошқинларига олиб келиши мумкин. Сув тошқини диарея касалликлари, А ва Е гепатитлари, ҳаво орқали юқадиган инфекциялар каби сув орқали юқадиган инфекцияларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин. Биноларга кирадиган сув моғорлашга олиб келади, бу эса ички ҳаво сифатини пасайтиради. Нам жойларда яшовчи ёки ишлайдиган ходимларда астма ва пневмония каби юқори нафас йўллари касалликлари кўпаяди.

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши бўйича стратегияси концепцияси  асосида Иқлим ўзгаришининг Ўзбекистондаги оқибатларини юмшатиш бўйича қисқа (2021-2023 йй.) ва ўрта (2023-2025 йй.) муддатли чора-тадбирларни амалга оширилишида “яшил иқтисодиёти”, “яшил энергетикаси” тамойилларини жорий этишда алоҳида эътибор қаритилмоқда.

Муҳтарам Президетимизнинг ташаббуслари билан яшил макон доирасида биргина 2024 йил 3 ой давомида вилоятимизда 2,5 миллион туп манзарали ва мевали кўчатлар йўл бўйларида ва зовур каналлар ёқаларида ўтказилди ва янгидан боғлар барпо этилди.

Корхоналар,ташкилотлар ва муассасалардаги меҳнат мухофаза қилиш масаласида касаба уюшмаларининг ўрнини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Биргина 2023 йилнинг ўзида жамоа шартномалари орқали меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 25 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди.   

Ушбу маблағлар асосан ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратилиши, махсус кийим — бош, тиббий кўриклардан ўтиши ҳамда зарарли меҳнат шароитларида ишловчилар учун сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш учун сарфланди.

Бундан ташқари касаба уюшмалариниг жойлардаги жамоатчилик асосида сайланган вакиллари орқали 2023 йилда меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида йўл қўйиб келинган 954 тадан ортиқ камчиликларни аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан  корхона, ташкилот  ва муассасалар  ўртасида ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email