
Хотира ўзликни англашга ўтмишни доимо ёдда тутишга даъват этиб турадиган муқаддас туйғудир, у орқали инсон ўзига яхши хислатларни қарор топтириб боради. Муқаддас тушунчаларнинг барчаси хотира билан тирик. Хотира нафақат ўтмишни унутмаслик, бугунги кунни тўғри тасаввур этиш ҳамдир. “9-май Хотира ва қадрлаш ” куни муносабати билан вилоят кенгашида “Хотира азиз-қадр муқаддас” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси М. Олимов кириш сўзи билан очиб, “9-май Хотира ва қадрлаш ” кунинг мазмун моҳияти, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, юртимизда кекса авлод вакилларига ва фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида сохада фидокорона меҳнат қилиб ёшларга устозлик қилиб, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларнинг дил сўзлари тингланди.
Хотира ва қадрлаш куни — шундай бир кунки, у шу юртда яшаётган ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадон учун бевосита дахлдор бўлган, уларнинг ҳаётида қандайдир чуқур из қолдирган тарихий сана.

