БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ

Касаба уюшмалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор манзилли дастурлар қабул қилиниб, эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

“Касаба уюшмаси –болаларга ” акцияси доирасида 2018-2019 ўқув йили арафасида  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар ва туман кенгашлари томонидан кам таъминланган, кўп болали  оилаларнинг 968 нафар  фарзандларига  ўқув қуроллари  совға қилинди.

Ёш авлодни юртимиз тарихи, қадимий обидалар ҳамда Мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар билан таништириш мақсадида  тармоқ касаба уюшмаси Олот туман кенгаши томонидан  25 нафар иқтидорли ўқувчилар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар болалар қувончига қувонч қўшиб, янги ўқув йилида уларнинг мустаҳкам билим олишларига замин яратади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Республика кенгашининг

Бухоро вилояти бўйича масъул

ташкилотчиси Р.Носирова

Print Friendly, PDF & Email