Касаба уюшмаси кубоги учун мини-футбол мусобақаси

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги  “Бухоро футбол плюс”  футбол майдонида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида  “Касаба уюшмаси кубоги” учун  спортнинг мини-футбол мусобақасининг  вилоят  босқичи  ўтказилди.

Мини-футбол бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақалари корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлардан тузилган ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида  уч  босқичда ўтказилди.

“Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичида тармоқлараро туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари бўлган 17 та жамоа 136 нафар иштирокчи қатнашди. Қуръа ташланиб, қизғин ва муросасиз ўйинларга старт берилди. Мусобақанинг  якунлари бўйича 3-ўрин вилоят “Сувоқава” унитар корхонасига, 2-ўрин Вобкент туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига,1-ўрин ва кўчма кубок вилоят ички ишлар бошқармаси жамоасига насиб этди.

Шунингдек, Когон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси “Ғалабага бўлган интилиши юксак жамоа”, Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши ходимлари  Абдулло  Тўраев “Энг маҳоратли хужумчи”,  Сардор Ибрагимов “Энг яхши техник махорати учун”, вилоят ички ишлар бошқармаси ходими Шухрат Гафуров “Энг яхши дарвозабон” номинациялари соҳиби бўлишди.

 

 Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email