“СОҒЛОМ ОИЛА” ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

2018 йил 15 февраль куни агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши томонидан “Соғлом оила” спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Спорт тадбирида 10 нафар оила иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Жондор туман ўрмон хўжалигидан Шокировлар оиласи, 2-ўринни Жондор туман “Қароли” МФЙ ҳудудидаги “Бунёд Ахмад” фермер хўжалиги ишчиси Остоновлар оиласи ва 3-ўринни Жондор туман фермерлар кенгаши мутахасиси Усмоновлар оилалари эгаллашди. Ғолиблар Жондор туман касаба уюшма кенгаши томонидан диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.
АСМ ходимлари касаба уюшмаси
Жондор туман кенгаши раиси Х.Қўшаев

Print Friendly, PDF & Email