Жамоа шартномаси муҳокомалари

Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб белгиланган жадвал асосида Таълим ва фан  ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман бўлинмаси  кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида жамоа шартномалари бандларини  2021 йилда бажарилиши  бўйича  умумий    йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Маьлумки Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексининг 29-моддасида   “Жамоа шартномаси-корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид мунособатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир”, демакки, бу ходимлар турмуш даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари билан таъминланиши баробарида иш жойларида маиший ва дам олиш шароитларининг яратилишида ҳам ўзига ҳос жамоатчилик назоратини олиб борувчи субъект ҳисобланади.

   Ўтказилаётган йиғилишларда иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси ташкилоти ваколати доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан берилган хисоботлар қаторида бугунги кунда ходимларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бахтсиз ходисаларни олдини олиш, муносиб меҳнат шароитини яратиш, ходимларни ҳуқуқий саводхонлиги, муомала маданиятини ошириш ҳамда муносиб меҳнат учун муносиб хақ тўланиши юзасидан қандай чора-тадбирлар режалаштирилаётгани устида чуқур бахс-мунозараларга бой тарзда ўтказилмоқда. Шунингдек, ташкилотларда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан  икки ёшдан уч ёшгача бола парваришлаш таътилига чиққан аёлларга моддий жиҳатдан ёрдам берилганлиги,  кам таьминланган боқувчисини йўқотган  оила фарзандлари учун ўқув қуроллари олиб берилганлиги,  ёш оила вакилларига моддий ёрдамлар кўрсатилганлиги, ходимларга байрам кунлари маданий хордиқ чиқариш учун саёҳатлар ташкил қилинганлиги таъкидланмоқда. Ходимлар томонидан киритилаётган барча таклифлар инобатга олинган ҳолда жорий йилда олдимизда турган устувор вазифаларни амалга оширилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалда қўллаш бўйича ишлар режалаштирилмоқда.

 

Таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман

 бўлинмаси кенгаши раиси                М.Элмуродов

Print Friendly, PDF & Email