Кўҳна кентга саёҳат

Ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, бой маданиятимиз ва тарихий меросимиз билан яқиндан таништириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти шаҳар ва туман бўлинмалари тасарруфидаги таълим муассасалари ишчи ходимларининг Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳатчилар кўҳна кентнинг қадимий меъморий ёдгорликлари, жумладан, Ичан қалъа, Шерғозихон мадрасаси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ҳамда Ниёз Муҳаммад Охунбобо жомеъ масжидларида бўлдилар. Сўнгги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳамда зиёратчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

-Таассуротларим бир олам, — дейди Қоровулбозор туманилик Дилором Тўраева. – Хорамзга илк сафарим. Худди эртак шаҳарга тушиб қолгандекман. Бу ердаги қадимий обидаларнинг Бухородаги ёдгорликлардан фарқли жиҳати, барча маданий мерос объектларининг кетма кет, батартиб бир ерда жойлашгани меҳмонлар учун қулай саёҳат муҳитини яратган. Ташкилотчиларидан миннатдорман.

Print Friendly, PDF & Email