Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўлинмалари (кенгашлари)ни ташкил этиш тўғрисида”ги 02-02-сонли қарорига асосан 2021 йилнинг 2 март куни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят ташкилотининг таъсис конференцияси ўтказилди. Кенгашнинг намунавий Низоми тегишли тартибда Бухоро вилоят Адлия бошқармасидан 2021 йил 2 апрель куни рўйхатдан ўтказилди ҳамда ўз фаолиятини бошлади. Кенгаш фаолиятининг асосий мақсади ҳудуддаги соҳа ходимларини ҳамда олий ва ўрта махсус, таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида таълим олаётган шахсларни, шунингдек, қисман банд ва вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни ҳамда ишлаётган пенсионерларни касби, лавозими, ирқи, миллати, жинси, ёши, диний эътиқоди ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишдан иборат.
Жорий йилнинг 15 апрель куни барча туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раислари иштирокида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгашининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда кенгаш аппарати ходимлари-бухгалтер, мутахассис ҳамда ҳуқуқ, техник инспекторлари билан таништирилиб, келгусида қилиниши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро вилоят кенгаши